Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
2 jun

Андижон вилояти Улуғнор туманида ташкил этиладиган 2000 бош қорамол ва 10 000 бош наслли эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ва сутни қайта ишлаш лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Президентимизга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари аҳолини сифатли сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

Бўз туманидаги «Evro Ekfin» масъулияти чекланган жамияти жаҳон бозори талабларидан келиб чиқиб, энг сўнгги технологиялар асосида сутни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилаётган чорвачилик комплексида 2 минг бош зотли қорамол боқиш кўзда тутилган. 200 кишининг бандлиги таъминланадиган комплекс ишга тушгач, йилига 13 минг тонна сут етказиб берилади.

Давлатимиз раҳбари чорвачиликни янада ривожлантириш бўйича керакли тавсиялар берди. Фермер хўжалигининг ушбу лойиҳасини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлади.

Асака туманидаги «Умид» хусусий корхонасининг парранда боқишга ихтисослашган комплекси лойиҳаси ҳам кўрилди. Ҳозирги кунда корхонада 80 минг бош парранда боқилмоқда. Янги лойиҳага кўра, 80 миллион дона тухум ва 150 тонна парранда гўшти етказиб берилади. Мажмуа ишга тушгач, 100 киши доимий иш жойига эга бўлади.

Мамлакатимизда паррандачиликни ривожлантириш, бу тармоққа инвестиция жалб қилиш, ушбу фаолият тури билан шуғулланадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳолининг парранда гўштига бўлган талабини инобатга олиб, бу соҳада янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берилди.

Олтинкўл туманида томорқалардан унумли фойдаланиш борасида илғор тажриба тўпланган. Айниқса, “Кўмакай”, “Чўнтак” маҳалла фуқаролар йиғинларида намунали ишлар ташкил этилган. Давлатимиз раҳбари тижорат банклари ва ташаббускорлар томонидан аҳоли хонадонларига лимон, унаби ва ёнғоқ кўчатлари экиш ва парранда етказиб бериш дастурининг ушбу туман мисолидаги тақдимоти билан танишди. Лойиҳаларни янада такомиллаштириш, уларни белгиланган муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.
Манба: ЎзА




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech