Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
10 mar

Жорий йилнинг 10 март куни Тошкент молия институтининг спорт мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб республикамизнинг қатор вазирлик, идора ва ташкилотларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида аёллар спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

Мусобақа иштирокчилари спортнинг гимнастрада, стол тенниси, шахмат, сузиш, бадминтон турлари бўйича баҳс олиб бордилар. Беллашув якунларига кўра, вазирлигимиз аёллари мусобақада “Энг иродали жамоа” номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech