Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27 feb

Мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантиришда кластерлар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш бўйича белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари С.Ходжаев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Сурхондарё вилоятининг Ангор, Термиз, Қизириқ, Шеробод, Олтинсой, Сариосиё, Узун ва Денов туманларига ҳамда 21-22 февраль кунлари Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шахрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи туманларига ташриф буюрди. 

photo_2020-02-27_17-29-50.jpg

photo_2020-02-27_17-29-51.jpg

Ташрифда маҳсулот етказиб бериш бўйича уч томонлама шартномалар тузилиши, кластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ҳамда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бизнес режалар ва тегишли ҳужжатлар тайёрланиб тижорат банклари тақдим этилиши, шунингдек уларни фаолиятида мавжуд муаммолар хусусида очиқ мулоқат тарзида учрашувлар бўлиб ўтди.

photo_2020-02-27_17-29-52 (2).jpg


Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech