Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
31 may

2018 йил 31 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида “Сув хўжалиги ва сув ресурсларини барқарор бошқаришнинг самарадорлиги: миллий ва хорижнй тажриба” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси И.Зокиров, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.Умрзақов ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш асосида суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил миқдорини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, сифатини яхшилаш ҳамда ички бозорни тўлдириш орқали аҳоли турмушини янада яхшилаш борасида самарали ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидладилар.

Семинарда иқтисодиёт соҳалари қатори қишлоқ хўжалигининг сувга бўлган талабини қондириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқариш, уларни муҳофаза қилиш, сувни истеъмолчиларга етказиб беришни ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда унинг қонуний асосларини такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech