Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
16 may

Жорий йилнинг 16 май куни пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилаётган “Ташаббус-2017” кўрик-танловининг якуний – республика босқичи бошланди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда “Ташаббус–2017” Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилган дастлабки босқичларида сараланиб, ҳудудларда ғолибликни қўлга киритган 41 нафар энг илғор, энг тажрибали, энг ташаббускор тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кўргазмаси ташкил қилинди.

Тадбирнинг очилиш маросимида танловнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари, яъни республика босқичи иштирокчиларига лауреатлик дипломи, иштирокчи кўкрак нишони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” ва бошқа совғалар топширилди.

Таъкидлаш жоизки, кўрик-танлов иштирокчилари орасидан ғолиблар, анъанага мувофиқ, учта асосий – “ Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “ Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича аниқланади.

Шунингдек, фаол иштирокчиларга “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Менинг юртим – менинг ифтихорим”, “Энг яхши экспортчи”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинацияларда махсус мукофотлар берилади.

Танловнинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими жорий йил 22 май куни соат 18:00 да муҳташам “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтади.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech