Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 jun

Тошкент вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режасини ортиғи билан бажарди. Вилоятнинг давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режаси 310 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100 фоиз қилиб бажарилди. Хусусан, Бекобод, Оққўрғон, Бўка, Қўйичирчиқ, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ, Тошкент, Чиноз туманлари 101-107 фоиз қилиб режа ортиғи билан бажарилди.

Галла экиш.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 117,3 минг гектар сувли ва 9,7 минг гектар лалми майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилганлиги, “занг” касаллигига, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда Тошкент вилоятида сувли майдонларда ялпи дон ишлаб чиқариш 653,3 минг тонна ёки ҳар гектаридан 55,7 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech