Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 mar

13-15 март кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда “Қишлоқ хўжалиги - AgroWorld Uzbekistan 2019» 14 - Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада жаҳоннинг 20 та мамлакатидан 150 та компания иштирок этади.

Экспонентлар чорвачилик, паррандачилик, иссиқхона хўжаликлари учун ускуналар ва технологияларни, ем-хашак ва дон саноати учун ечимларни тақдим этади. Кўргазмада илк маротаба қатнашаётган 60дан ортиқ иштирокчилар — аграр саноатнинг турли тармоқлари учун ускуналарни ишлаб чиқарувчилари.

Анъанага кўра, кўргазманинг иккинчи куни Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши кўмагида “Фермерлар куни” ўтказилади. Шу куни тажриба алмашиш ва кўргазмада тақдим этилган маҳсулотларнинг кенг турларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналар билан бевосита мулоқот қилиш учун Республиканинг барча вилоятларидан аграр соҳа мутахассислари келадилар.

Амалий дастур доирасида, шунингдек, 13 март куни “Жазирама иссиқ иқлим шароитида қандай қилиб кўп сут ва бузоқлар олиш мумкин?” мавзусидаги семинар ўтказилади.

Кўргазма илғор технологияларни жалб қилиш орқали агросаноат секторида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш, ҳамда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасининг инвестицион жозибадорлигини оширишга туртки бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аграр секторнинг барча вакилларини «AgroWorld Uzbekistan 2019» кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилади. 

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech