Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 nov
photo_2019-11-29_14-48-12.jpg
     Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳа олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликда 2020 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилиш учун талаб этиладиган кимёвий ва биологик воситаларнинг таъсир этувчи моддалари бўйича таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди. Мазкур тавсияларга асосан кимёвий ва биологик воситалар заҳирасини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ушбу воситаларни етказиб беришда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, шаффофликни таъминлаш ва соғлом рақобатни йўлга қўйиш мақсадида 2019 йил 11-13 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижодиёт маркази”да халқаро очиқ савдо ярмаркасини ўтказиш режалаштирилмоқда.

     Кўргазмада кимёвий ва биологик воситалар ишлаб чиқарувчи халқаро компаниялар, маҳаллий корхоналар ҳамда илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқарилаётган кимёвий, биологик, микробиологик воситалар ҳамда ўсимликнинг ўсишини бошқарувчи воситалар ва биостимуляторлар кўргазмасини намойиш этилади.
     
Ярмаркага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари, барча турдаги кластерлар, агрофирмалар, кооперациялар, фермер ва дехқон хўжаликлари раҳбарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ўсимликлар клиникалари, аъло хизмат отрядлари раҳбарлари таклиф этилади. 

Маълумот учун телефон: +99871 263 19 86
Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech