Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 mar

3-5 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий ҳамкорлигида озиқ-овқат саноати ва маҳсулотлари “Озиқ-овқат саноати” UzFood 2019 - Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмада дунёнинг 26 мамлакатидан 200 дан ортиқ компаниялар иштирок этадилар. Шунингдек, UzFood 2019 стендларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари тақдим этилади.

Кўргазмада қуйидаги бўлимлар тақдим этилади: Озиқ-овқат ва ичимликлар, Нон маҳсулотлари, Озиқ-овқат маҳсулотлари, қўшимчалар ва зираворлар, Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари, HoReCa ва қадоқлаш.

Кўргазма давомида Чакана савдо маркази ташкил этилади ва иштирокчилар учун Ўзбекистон бозорига маҳсулотларни олиб кириш учун чакана савдо тармоқлари билан музокаралар ўтказиш имкониятини мавжуд бўлади.

Кўргазмада қатнашиш учун таклифнома қуйидаги манзилда: http://bit.ly/on-reg





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech