Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
21 nov

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да “UzagroExpo-2018” – қишлоқ хўжалиги ва “UzprodExpo-2018” – озиқ-овқат саноати XIV халқаро кўргазмалари бошланди.

Йирик миқёсдаги халқаро тадбирни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев очиб берди. У ўз сўзида бу кўргазмалар юртимиз аграр соҳасига хорижий ишлаб чиқарувчиларни кенг жалб қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларини намоён этишда муҳим майдон вазифасини бажаришини таъкидлаб ўтди.

Деҳқончилик, чорвачилик, ветеринария, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлари, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва уларни қайта ишловчи, совитувчи ҳамда қадоқловчи ускуналар намойиш этилаётган нуфузли кўргазмаларда дунёнинг 20 мамлакатидан 170 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда. Кўргазмалар 23 ноябрга қадар давом этади.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech