Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 sep

Тошкент давлат аграр университетида узум сайли ўтказилди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда ташкил этилган “Узум-2018” кўрик-танлови доирасида USAID кўмагида чоп этилган китобларни университет маъмуриятига топшириш маросими, узумчилик ҳақидаги презентациялар, узумчилик учун керакли бўлган маҳсулот ва асбоб ускуналар кўргазмаси бўлиб ўтди.

4-pic..jpg

Узум сайлида юртимизнинг етакчи узум етиштирувчи боғбонлар, томорқа эгалари иштирок этишди.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келтирилган узум навлари мутахассислар ҳамда иштирокчилар томонидан тўртта йўналишда баҳоланди. “Энг бозорбоп”, “Энг ноёб”, “Энг ширин” ва “Иштирокчилар танлови” номинациялари бўйича 12 нафар ғолиб ва совриндорга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Эшмирза Абдуалимов, ТошДАУ ректори, академик Ботиржон Сулаймонов, USAID/AVS лойиҳаси раҳбари Брайан Кайгер, USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гарри Роббинслар сертификат ва совғалар топширишди.

3-pic..jpg

– Биз Олтиариқдан келдик, – дейди Файзулло Холбоев. – Бу “Дили кабутар”ни энг ноёб узум нави номинациясига таклиф этаётирмиз. Қарсиллайди, баҳорга қадар туради. Ширинга “Ҳусайни”, бозорбопга “Ҳусайни каду” каби навларимиз жавоб бера олади. Ҳозир “Ҳусайни” таркибидаги қанд моддасини даражасини ўлчаб кўришди. 20,1 ни кўрсатди. Дунёда узумнинг кишмиш навлари 22 даража билан биринчиликда туради.

Узум етиштириш, қайта ишлаш, совуқхонада сақлаш ҳамда экспорт қилиш бўйича тақдимотларда ишлаб чиқариш, теримдан кейинги амалиётлар ҳамда маркетинг мутахассислари узум етиштириш соҳасининг ҳозирги ҳолати, ривожлантириш истиқболлари ҳамда узум бозоридаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech