Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
19 dec 2019

photo_2019-12-19_10-48-41.jpg

Хабар қилинганидек, 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда ҳолат юз берди. Ушбу фожиада ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди. Метро қурилишида рўй берган фожеа барчанинг қалбини ларзага солди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ, ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила-аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилган.

Айни пайтда ҳам тегишли вазирлик ва идоралар томонидан юзага келган ҳолатни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганларнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Бевақт ҳалок бўлган юрдошларимизнинг охирати обод бўлсин, яқинларига сабр тилаймиз!

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech