Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
3 dec 2019

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 100-ихтисослаштирилган мактаб-интернатда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, хайрия тадбирида Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги каби вазирликлар раҳбарларининг турмуш ўртоқлари тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Расм.png

Қўмита таклифига биноан Қишлоқ хўжалиги вазири рафиқаси Ширин Ходжаева мактаб-интернатда болажонларнинг таълим олишлари, иқтидор ва имкониятларини юзага чиқаришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Устозлар, тарбиячилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб етишишини таъминлашга хизмат қилувчи бешта ташаббусини жойларда рўёбга чиқаришда хотин-қизларимизнинг иштирокини алоҳида таъкидлаш лозим.

Иштирокчилар томонидан болажонларга совғалар топширилди. Мактаб ўқувчилари томонидан мазкур тадбир учун тайёрланган бадиий чиқишлар олқишлар билан кутиб олинди.

Ушбу учрашув болажонларнинг қалбида муҳрланиб қолиши, уларнинг ўқиб-ўрганишга бўлган иштиёқларини кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Барча жойларда бу каби тадбирларни ташкил этиш, келажагимиз эгаларининг таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишиш, уларга яратилган шарт-шароитларни яхшилаш ишларида хотин-қизларимиз ҳар қачонгидан фаол иштирок этмоқдалар.
Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech