Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27 dec 2019

photo_2019-12-27_22-34-53.jpg

Меҳр-оқибат, саховат халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади. Эътиборга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга мурувват кўрсатиб севинч улашиш бугунги кунда юртимизда кенг қулоч ёйган. Қувонарлиси, бундай эзгу тадбирларни фақат маълум бир сана ёки байрамлар муносабати билан эмас, доимий тарзда ўтказиш яхши анъанага айланди.

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги 100-мактаб-интернатда тарбияланувчиларнинг орзу-ҳаваслари билан ўртоқлашиш, болажонларнинг севимли байрами бўлган Янги йил байрами билан уларни табриклаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирининг рафиқаси Ширин Ходжаева ташриф буюрди.

photo_2019-12-27_22-33-41.jpg

Меҳмонлар мактаб-интернатда ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар, болажонлар билан самимий суҳбат қурдилар. Байрам муносабати билан ўқувчиларга янги йил совғалари улашилди. Ўқувчиларга кўтаринки кайфият бахш этган тадбир уларнинг қалбида узоқ вақт сақланиб қолиши, пухта таълим-тарбия олишларида уларни рағбатлантириши шубҳасиз.

375 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мазкур билим даргоҳида таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар муолажа ва таълим оладилар. Бу ерда болаларнинг тўлақонли таълим олиши, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқат руҳида тарбияланиши учун зарур барча қулайликлар мавжуд. Мактаб тарбияланувчилари болалар ўртасида ўтказиладиган республика кўрик-танловларида, болалар ижодиётига оид бадиий кўргазмаларда доимий равишда қатнашиб келади.

photo_2019-12-27_22-34-16.jpg

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech