Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 jan

photo_2020-01-29_14-25-21 (2).jpg

Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 17-26 январь кунлари Германия пойтахти Берлин шаҳрида «Яшил ҳафталик - 2020» («Messe Berlin Exhibition Grounds») халқаро кўргазмасида иштирок этди ҳамда ташриф доирасида кўплаб расмий учрашувлар, самимий мулоқотлар ташкил этилди.

Ўн кун давомида Берлин кўргазмалар майдонидан жой олган Ўзбекистон стенди (умумий майдони – 408 кв.м)да мамлакатимизнинг 30 дан ортиқ корхонаси томонидан кенг турдаги ҳўл ва қуруқ мевалар, алкогол ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, миллий таомлар, ҳунармандчилик буюмлари ва Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилди.

Кўргазма давомида миллий стендимизга 50 000 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Жумладан, Германия, Франция, Бельгия, Россия Федерацияси, Беларус, Озарбайжон, Туркия, Полша, Нидерландия, Украина, Форс кўрфази ҳамда бошқа давлатларнинг ишбилармон доиралари вакиллари миллий стендимиз билан танишдилар.

photo_2020-01-29_14-27-09.jpg

Тадбирда иштирок этишдан асосий мақсад – озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш суръатини жадаллаштириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тақдимотини ўтказиш ва потенциал харидорлар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек Европа бозорларига маҳсулот етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари тузилишини ўрганиш эди.

Кўргазма доирасида ташкил этилган тадбирларда мамлакатимиз вакиллари Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларнинг потенциал импортёрлари бўлган «INNOVAFOOD F.V.» (Белгия), «TRO-KOST GMBH» (Германия), «WOORLE NATURPRODUKTE GMBH» (Германия), OOO «GREENVELI» (Беларус), «KAPADOKIYA FRUKT LLC» (Болгария), «SIA «BALTTRANSLAINE»» (Латвия), «SIA «DANTKS»» (Латвия), «DDS SIA» (Латвия) ва бошқа компаниялари билан музокаралар олиб боришди.

Музокаралар натижасида мамлакатимиз корхоналари 26,5 млн (ўтган йилда 10,5 млн) долларлик экспорт шартномалари тузишга муваффақ бўлдилар. Жумладан, 3,7 млн долларлик янги мева-сабзавот ва 20,1 млн долларлик қуритилган ҳамда 2,7 млн долларлик консерваланган мева етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. Бундан ташқари, «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан «Granata GMBH & Co.KG» компанияси билан қуруқ мевалар ва дуккали маҳсулотлар етказиб бериш бўйича қиймати 3 млн долларга тенг бўлган меморандум.

photo_2020-01-29_14-26-08.jpg

Шунингдек, фермер хўжаликлари «Гольштейн» наслига мансуб 66 бош соғин сигири харид қилиш бўйича шартномалар имзоладилар.

Ўз навбатида Европанинг бир қатор компаниялари, хусусан, «Интернешнл» (Германия), «Такик» (Туркманистон), «Онурд» (Германия), «Тасним» (Германия) каби фирмалари томонидан мева-сабзавотларимиз ва дуккакли маҳсулотларимизга қизиқиш билдирилди. Ушбу хорижий корхоналар билан музокаралар тижорат таклифларини кўриб чиқиш йўналишида давом этади.

Шунинг билан бирга, «Arena F & U GmbH» (Германия) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Мулоқотда томонлар Мюнхен шаҳрида «Obod Turmush Orzusi» агрокластери билан ҳамкорликда Германияда қуруқ меваларни сотишга ихтисослашган қўшма савдо уйини очиш масаласини муҳокама қилдилар.

photo_2020-01-29_14-29-39.jpg

Умуман олганда, мазкур халқаро кўргазма маҳаллий корхоналаримизга хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, экспорт ҳамжини ошириш ва бозорларни диверсификация қилиш имконини берди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда маҳаллий корхоналаримизнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда фаол иштирокини таъминлаш режалаштирилмоқда.

photo_2020-01-29_14-28-03.jpg

photo_2020-01-29_14-29-50.jpg

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech