Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
13 may


Гидрометеорология марказининг маълумотларга кўра, ҳудудларда апрель ойи ва майнинг биринчи ярмида ёғингарчилик миқдори кўп йилликларга нисбатан 2-2,5 баробарга кўп бўлганлиги кузатилган. Лекин, ушбу муддатда ғўза ўртача кўп йилликларга нисбатан ҳудудлар кесимида 22 0Сдан 66 0Сгача фойдали ҳарорат йиғиндисини кўп ўзлаштирган.

Сурункали ёғингарчиликлар оқибатида тупроқдаги намлик миқдорини ошиб кетиши ҳамда ғўзада “оқ илдиз”нинг пайдо бўлиши унинг ривожини ўртача 
11-12 кунга орқада қолишига сабаб бўлмоқда.

Мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, ғўза парваришида қуйидаги агротехник тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:

- тупроқдаги ортиқча намни камайтириш, ўсимликнинг илдиз қисмига ҳаво ва иссиқлик киришини таъминлаш учун зудлик билан ғўза қатор орасига сифатли ишлов беришни ташкил этиш;

- кеч экилиб қатқалоқ ҳосил бўлган майдонларда қатқалоқни бартараф этиш ва тупроқнинг устки қатламини майин донадор ҳолда сақлаш;

- яганалашни уюшқоқлик билан ташкил этиб қисқа муддатларда якунлаш;

- бегона ўтлар ғўзанинг озиқланишига шерик бўлади айниқса, ўсишдан орқада қолаётган ниҳолларни ривожига янада салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун уларга қарши ўтоқ ишларини зудликда амалга ошириш;

- ғўзада азотли (карбамид) ўғити билан баргидан озиқлантириш ишларини ташкил қилиш. Бунда, ёш ниҳоллар дуркун ўсиб, барг пластинкаси янада қалинлашади ва сўрувчи ҳашаротларга бардошли бўлади.

- биринчи культивациядан сўнг қатор ораларига чуқур юмшатиш (рыхления) ишларини ташкил этиш;.

- сурункали ёғингарчилик ва паст ҳарорат натижасида ўсишдан тўхтаб, қизилпоя бўлиб қолган ғўзанинг бўғзига иссиқ тупроқ тортиш ва ҳаво алмашинувини яхшилаш мақсадида жўяк олиш ва буни бир хафтадан кейин бузиб, яна қайта жўяк олишни амалга ошириш. Натижада ўсимлик қўшимча 2-3 даража фойдали ҳароратни кўп олиб ўсиш ва ривожланиши тезлашади.

-ғўза 2-3 чинбарг чиқарган майдонларга минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишларини зудлик билан тизимли равишда амалга ошириш;

- ҳавони серёғин келиши ғўза ниҳолларида сўрувчи зараркунандалар айниқса шира, трипс ва оққанот кўплаб ривожланишига сабаб бўлади. Уларга қарши ўз вақтида тавсияларга мувфиқ қарши кураш чораларини кўриш лозим.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech