Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23 oct 2018

Жорий йилнинг 24 октябридан 4 декабрига қадар Япониянинг Хокайдо шаҳрида бир гуруҳ ёш фермерлар “Аграр соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш“ мавзусида ўтказиладиган ўқув-семинарда иштирок этади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, МДҲ, хусусан, Марказий Осиёдаги фермерлар учун ташкил этилаётган ўқув-семинарда халқаро мутахассислар томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларни ривожлантиришда инновацион технологияларнинг аҳамияти, маҳсулот экспорти, ташқи бозор билан алоқаларни йўлга қўйиш сингари мавзуларда тақдимотлар ўтказилади.

Мазкур ўқув-семинар жорий йилда учинчи бор ташкил қилинмоқда. Унда режа бўйича Сурхондарё ва Тошкент вилоятининг ёш фермерлари қатнашмоқда.

Лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ўртасидаги келишувга асосан амалга оширилмоқда.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech