Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
31 mar

Жорий йилнинг 31 март куни Ёзёвон туманида балиқчиликни ривожлантириш, соҳага интенсив технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг туманлари ҳокимлари, алоқадор ташкилот, муассаса ва корхоналар, балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ислоҳ қилиш, аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжини таъминлаш, хусусан, балиқчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Семинарда балиқчилик билан шуғулланаётган тадбиркорларга яратилаётган имконият ва қулайликлар, солиқ тўлови бўйича белгиланган имтиёзлар, интенсив технологияларни жорий этиш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир доирасида Марказий Фарғона сув омборида “Садок”, яъни қафас усулида балиқ етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тажриба тариқасида ўрганилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев сўзга чиқди.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech