Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 nov

Мамлакатимиз аҳолисининг 49,8 фоизини хотин-қизлар ташкил этади ва  уларнинг 49,3 фоизи қишлоқ жойларда яшайди. Қишлоқларнинг обод бўлиши, турмуш маданияти юксалиб боришида уларнинг ўрни беқиёс. Юртимиз  тараққиётига, ҳаётимизнинг фарвонлигига зукко, оқила хотин-қизларимиз ҳам  муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Жумладан, бугунги кунда иқтисодиётнинг турли тармоқларида 5,5 млндан, ўрмон ва балиқчилик соҳаларида 1,5 млндан ортиқ хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда.

Жамиятда хотин-қизларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти ва бу борада бир қатор қонун ҳжжатлари қабул қилинган. Хотин-қизларга доир  халқаро ҳужжатларнинг ратификация қилиниши, аёллар билан боғлиқ муҳим саналарнинг жорий этилиши улар учун яратилган имкониятларни янада кенгайтирмоқда.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги махсус йиғилишида “Қишлоқ аёлларининг, шу жумладан, туб аҳолининг қишлоқ хўжалигини ва қишлоқ туманларини ривожлантиришни жадаллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ жойларда камбағалликни йўқотишдаги роли” эътироф этилиб, 15 октябрни Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида нишонлашга расман қарор қилинади.

Қишлоқ аёллари уй-рўзғор ишлари, асосий хизмат вазифаларидан ташқари томорқаларида хўжалик ишлари билан ҳам шуғулланадилар, фарзандларини меҳнатга ўргатадилар. Ушбу байрам дунёдаги меҳнаткаш, бағри кенг ва фидоий қишлоқ аёлларига кўрсатилган эҳтиромнинг ўзига хос кўринишидир. Бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб давлатларида ушбу сана  байрам сифатида нишонланиб келинмоқда.

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ аёллари куни жорий йилнинг 15 октябрида илк марта кенг нишонланди. Қорақалпоғистон Республикасида,  барча вилоятларда ушбу байрамга бағишланган тадбирлар ташкил этилди. Байрам муносабати билан юртимиз хотин-қизларидан 42,0 мингдан ортиғи моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат мажмуаси таркибидаги вазирлик ва идораларда ҳам байрам тадбирлари ташкил этилди. 12 та вазирлик ва идорада бўлиб ўтган 186 та тадбирда 36,2 минг, шу жумладан 24,0 мингдан ортиқ хотин-қизлар иштирок этиб, улардан 20388 нафари моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан уюштирилган 73 тадбирларда эса 19,0 минг, шу жумладан 15,5 мингдан ортиқ хотин-қизлар иштирок этиб, хотин-қизларнинг 3752 нафари моддий ва 8418 нафари маънавий рағбатлантирилди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ташкил этган тадбирларда иштирок этган 800 дан ортиқ хотин-қизларнинг 529 нафари  моддий ва маънавий рағбатлантирилди. Компания тизимидаги “Coca-Сola Uzbekistan Ltd” қўшма корхонаси томонидан 179 нафар аёлга 500 минг сўм қийматидаги савдо ваучерлар ва 4 нафарига “Иссиқ кўл” санаториясига дам олиш учун йўлланмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси, БМТ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти (ФАО) ва Тошкент Давлат аграр университети томонидан ташкил этилган республика тадбирида 500 нафар иштирокчи қатнашиб, байрам кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир доирасида ташкил этилган йирик кўргазмада хотин-қизларнинг илмий ишланмалари, турли ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Бундан ташқари, Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган “Қишлоқ жавоҳирлари” номли ҳужжатли иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги байрам концерти тадбирга янада файз киритди.


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказилган тадбирлардан фотолавҳалар


1.jpg


2.jpg


3.jpg

4.jpg


Республика тадбиридан фотолавҳалар


12.jpg

9.jpg

10.jpg

11.jpg


Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимиз тарихида илк марта нишонланган 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни юртимиз аёлларига кўрсатилган эҳтиром ва эътироф намунаси сифатида ёдда қолди.

А.Ахмеджанова,

Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари”
уюшмаси раиси,

          қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech