Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
20 jun

2.jpg

Жорий йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Беларусь Республикаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Беларусь ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Беларусь томони қишлоқ хўжалигида агросаноат мажмуи соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирган бўлса, Ўзбекистон томони сут ишлаб чиқарувчи заводларни юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш, чорвачиликда сутни кўпайтириш учун лабораторияларни ташкил қилиш, ўсимликларни етиштириш, уруғчилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш соҳасида Беларусь ресурсларини тежовчи технологияларни жорий этиш масалалари ҳақида фикр билдирди.

1.jpg

Шунингдек, 2018 йил 12-13 сентябрь кунлари Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди ва қишлоқ хўжалиги бўйича Ўзбекистон-Беларусь ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳи мажлиси доирасида имзоланган шартномага кўра, Ўзбекистондан Беларусга мева ва полиз маҳсулотлари етказиб берилади. 
Шунингдек, "Фан+ишлаб чиқариш" форматидаги фан, таълим, ишлаб чиқариш йўналишларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали, "Техмаш" МЧЖ, “Блюминг” МЧЖ, «Белуниверсалпродукт» УК ўртасида меморандум имзоланди. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech