Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 may

Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди

2018 йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти масалаларига бағишланган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Бизнес-форум ишида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзозиқовқат -холдинг” холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” АЖ, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда иккала давлатларнинг ишбилармонлари иштирок этишди.

Бизнес-форум ишида қишлоқ хўжалиги бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистондан Хитой Халқ Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти, ҳамкорлар ўртасида алоқаларни ўрнатиш, мева-сабзавот маҳсулотлари кластерларини ташкил этиш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Бизнес-форумидан сўнг, кооперацион-биржа фаолиятини давом эттириб, В2В форматида музокаралар ўтказилди.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech