Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
2 sep

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари - Шамил Айдаров, Хикмат Неъматов, Татьяна Вайс, Абдуқодир Росабоев ва Ортиқ Йўлдошевлар томонидан янги тўрт турдаги ғўза нави ихтиро қилинди.

Сўнгги йилларда олимларимиз томонидан эртапишар, серҳосил, толаси жаҳон бозори талабларига тўлиқ жавоб берувчи, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ғўза навларини яратиш борасида тинимсиз ишлар олиб бормоқда.

Хусусан, янги кўчатларнинг ҳудудлар, тупроқ, иқлим шароитига мослаб парваришлаш бўйича агротехник тадбирларни ўтказиш, ҳосил пишиб етилгач, сифатли йиғиб-териб олишни таъминлайди.

Ғўзанинг тезпишар, ҳосилдор, вилт касаллигига бардошли “С-8290” нави 2000 йилда институтда “(Л-75 х Л-158) х С-6530” дурагай комбинациясидан кўп мартали якка танлаш йўли билан яратилган. Жорий йилдан бошлаб, Фарғона вилояти бўйича давлат реестирига киритилди.

xlopok_new_urojay_05-02.jpg

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур нав тезпишар, ҳосилдор, юқори тола чиқимига эга. Ҳосилни 80-90 фоизини сентябрь ойининг 20 санасигача йиғиб олиш мумкин. Унинг бошқа навларга нисбатан вилт касалига бардошлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу нав 2019 йилдан бошлаб Фарғона вилояти бўйича 30,0 минг гектардан ортиқ майдонда экилмоқда.

Шунингдек, “С-8286” нави Давлат нав синови тармоқларида 2008-2010 йилларда синовдан ўтган. Кўчат қалинлиги 90-95 минг туп/га. Унумдорлиги паст ерларда 100 минг тупга кўпайтириш мумкин. Минерал ўғитлар билан озиқлантириш соф ҳолда амалга оширилади.

Оддий қилиб айтганда, бу каби ғўза навларини яратишдан мақсад, мамлакатимизнинг иқтисодий кўрсаткичларини юқори ўринга олиб чиқиш ва унинг жаҳон ҳамжамиятига олдидаги нуфузини оширишдан иборат. Хусусан, уларнинг эртапишар хусусиятидан ташқари, мўл ҳосил бериш имконияти ҳам мавжуд.

Янги пахта ҳосили учун жорий йилда 1033,6 минг гектар майдонда чигит экилиб, парваришланмоқда. Шу сабабли соҳа мутахассислари томонидан яратилган янги ғўза навлари сифатли маҳсулот олишда муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech