Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
31 jul

Қадрли қишлоқ хўжалиги ходимлари! Муҳтарам деҳқон ва фермерлар!

Аввало, барчангизни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, мана шундай синовли кундарда бир биримизга мехр-мухаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга тилакдошман. Бугунги кунда мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг фаровон ҳаёти, жондан азиз фарзандларимизнинг бахту иқболини таъминлаш учун қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимиз раҳбарилигида амалга ошираётган барча ислоҳотлар, жумладан, аграр тармоққа бозор механизмлари, хўжалик юритишнинг агрокластер тизими жорий этилаётгани, замонавий иссиқхоналар, балиқчилик, асаларичилик, тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш, паррандачилик, йилқичилик, томорқа хўжаликлари каби йўналишлар жадал ривожланаётгани туб таркибий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Буларнинг барчаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириб, истиқболли тармоққа айлантирмоқда.

Жорий мавсумнинг айни иш қизғин бўлаётган шундай кунларда сизларга, барча аграр сектор аҳлига ана шундай олижаноб меҳнатингиз учун халқимиз номидан катта раҳматлар айтиб, чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.

Ҳаммамиз яхши тушунамизки, ҳозирги пайтда олдимизда ҳал қилишимиз лозим бўлган ғоят муҳим вазифалар турибди. Аввало, пандемия даври бўлишига қарамай соҳа ходимлари, фермер ва деҳқонларнинг саломатлигини таъминлаган ҳолда иш олиб боришимиз керак. Кўп йиллик тажрибамиздан келиб чиқиб, юқори самара бермаётган тармоқларини янада ривожлантириш, мева-сабзавот майдонларини кенгайтириш ва замонавий илм-фан ютуқларидан унумли фойдаланиш зарур.

Мана шундай дамларда юртдошларимиз Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўраб хайрли дуолар қилмоқдалар. Биз ҳам халқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, юқори даромад олиши учун шароит яратишга тинмай ҳаракат қиламиз.

Қурбон ҳайити халқимизнинг кайфиятини кўтариб, синовли кунларни бироз бўлса ҳам унутиб, дастурхонларига алоҳида файз ва шукуҳ бахш этмоқда.

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Дуогўй кексаларимизнинг мана шундай фазилатли дамларда элу юртимиз ҳақига қилган эзгу ният ва тилаклари ижобат бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқхўжалигивазири

Жамшид Ходжаев 
Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech