Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26 dec 2019

photo_2019-12-26_18-21-56.jpg

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бош мутахассиси.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

I. Маълумоти ва мутахассислик даражаси

- маълумоти - базавий олий (бакалавр) ва/ёки олий (магистр);

Хорижий ўқув юртлари битирувчилари манзур кўрилади.

II. Тажриба, кўникмалар ва касбий маҳорат

- тегишли мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;

- давлат (ўзбек), рус ва чет тилларида эркин сўзлашиш. Бир неча чет тилларини билиш манзур кўрилади;

- компьютер техникасида юқори даражада ишлаш қобилияти;

- тегишли соҳалар ва тармоқлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини билиш;

- таҳлил қилиш, хулоса ва таклифларни ҳамда тақдимот материалларини тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш.

Халқаро ташкилотлар ва хорижий корхоналардаги иш тажриба манзур кўрилади.

III. Шахсий хислатлар

- ижрочилик ва креативлилик, иш жараёнини самарали режалаштириш, устувор йўналишларни белгилаш, ўз ишини ташкил эта олиш қобилияти;

- киришимлилик, қатъиятлилик, жамоада ишлашга тайёр бўлиш, натижага интилиш;

- стрессга бардошлилик ва ўзини тута билиш, ўзни етарли даражада танқидий баҳолаш;

- ўз нуқтаи назарини аниқ ифодалаш, равон баён этиш ва ҳимоя қилиш қобилияти;

- кўникмалар ва касбий маҳоратини доимий равишда такомиллаштириб бориш;

- республика ҳудудлари ва чет элга сафарга боришга тайёр бўлиш.

Резюме (CV) ва маълумотнома-объективкаларни қуйидаги электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз: rasulevm@gmail.com

Дастлабки саралашдан ўтган номзодларгина хабардор қилинади ва кейинги босқичга (тест-синов) таклиф этилади.

Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин:

+998 71 263 08 33 

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech