Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
3 jun

Жорий йилнинг 30 май куни Урганч шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлари Жамшид Ходжаев ва Дмитрий Патрушев томонидан Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта муддатли истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Маълумки, Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, дўстлик руҳидаги кўп қиррали амалий ҳамкорлик ривожланиб бораётгани таъкидлаб, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратишди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев соҳани ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар амалий натижасини бераётганини таъкидлар экан, савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бу йўналишда ўзаро тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.

Қайд этилганидек, экинлар етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, навларини бошқариш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Жорий йилда ёғли экинларни ҳамкорликда экспериментал етиштириш, Россияда бошоқли дон экинларини ишлаб чиқариш, Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга алоҳида эътибор берилади.

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев, ўз навбатида, мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига ишонч билдирар экан, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон-Россия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга ошиб, 130 миллион АҚШ долларини ташкил этгани, бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишга ёрдам берадиган мавжуд “Яшил йўлак” тизимининг самарали йўлга қўйилиши натижасида юз бераётганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 2019 йил 19 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон-Россия Қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувида ишчи гуруҳи доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича режалар тузилган эди.  

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech