Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
8 oct

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси гуруҳининг видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга Ўзбекистон томонидан Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев, Россия томонидан Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Левин раҳбарлик қилди.

Музокара чоғида томонлар аграр соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, чорвачилик, аграр таълими бўйича алоқалар, шунингдек, фитосанитар таъминоти, мева-сабзавотлар етказиб бериш ҳамда ўрта муддатга мўлжалланган агросаноат мажмуига доир “Йўл харитаси”нинг қишлоқ хўжалиги соҳасига доир масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

IMG_9920.jpg

«Союзмолоко» АЖ ижрочи директори А. Белов Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан жорий этишни режалаштирган маҳсулот қадоқланишига доир мажбурий талабларда маҳсулот қўшимчалари ўзбек тилида бўлиши шартлиги ҳақидаги талабларни қайта кўриб чиқиш ёки кечиктиришни илтимос қилди.

«Россельхознадзор» раҳбари ўринбосари Ю.Швабаускен Ўзбекистонга 20 августда “Аргус-Фито” ахборот тизимидан фойдаланишга рухсат берилганини маълум қилди. Шунингдек, икки давлат ўртасида «Ягона ойна» ахборот тизимини интеграциялаш борасида ишлар олиб борилаётганини билдирди.

2222222.jpg

Россия томонига «GoldenFishGroup» Ўзбекистон компаниясининг Россияга экспортни амалга ошириш учун рухсат бериш жараёнини тезлаштириш борасидаги илтимоси етказилди.

«РосАгроМаркет» МЧЖ бош директори Е.Некрасов ҳозирги вақтда Новосибирск вилоятида 2020 йилнинг иккинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган илк улгуржи-тақсимлаш маркази бўйича тегишли ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Ушбу марказ Марказий Осиё давлатларидан келаётган маҳсулотлар учун савдо оқими вазифасини бажаради. «Маркетплэйс» ахборот платформаси омборхоналарда жамланган маҳсулотларни марказдан 700 км радиусда тақсимлаш имконини беради.

IMG_99191.jpg

Россиянинг «Росрыбхоз» уюшмаси раиси В.Глущенко «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан Россиянинг «Ангелинское» ва «Шараповское» балиқчилик хўжаликлари билан яхши алоқалар ўрнатилганини таъкидлади. У шунингдек, қизиқтираётган балиқ уруғлари билан энг қулай алмашиш вақти 15 май – 10 июнь оралиғи эканини маълум қилди.

Томонлар Россия томонининг яқин вақт орасидаги сўровига мувофиқ, келгуси йилда балиқнинг «Илонбалиқ» насли уруғини алмашиш бўйича келишиб олдилар. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Ш.Раҳматов уюшма таркибига кирувчи маҳаллий корхоналар Россия томонига исталган миқдордаги «Илонбалиқ» уруғларини етказиб беришга тайёр эканини маълум қилди.

IMG_9894.jpg

Мулоқотда Ўзбекистонда тажриба тариқасида “малла қўзиқорин” етиштириш ва ҳосилни авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш мақсадида қайта ишлаш учун Россия Федерациясига экспорт қилиш истиқболлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Томонлар бу борада синов ишларини ўтказиш учун қисқа вақт ичида етарли миқдорда уруғлик келтириш амалга оширилиши ҳақида келишиб олдилар.

IMG_9918.JPG

Учрашувда шунингдек, икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги шартномавий-ҳуқуқий қонунчиликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech