Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
11 sep

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги 62-сонли қарори билан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биринчи марта 15 минг гектар майдонда экспортбоп аччиқ қалампир етиштирилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштириш: муаммолари ва ечими” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Мазкур семинарга аччиқ қалампир етиштириш бўйича илғор тажрибага эга бўлган Индонезия ва Жанубий Корея давлатидан бир гуруҳ олим ва малакали мутахассислар, шунингдек, бутунжаҳон сабзавотчилик марказининг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ҳудуди бўйича минтақавий ваколатхонаси, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) вакиллари ташриф буюрдилар.

2-pic.jpg

Илмий-амалий семинарнинг очилиш маросимида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев ва Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймоновлар сўзга чиқиб, семинар Жанубий Корея ва Индонезия давлатларида етиштириладиган аччиқ қалампир навларини Ўзбекистон шароитида етиштириш ва етиштирилган ҳосилни чет эл давлатларига экспорт қилиш борасида шу каби илмий-амалий семинарлар аччиқ қалампир етиштириш бўйича чет эл давлатларининг илғор мутахассисларидан аччиқ қалампир етиштириш технологиясини тўғри амалга оширишда ва тажриба алмашинувида катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

4-pic.jpg

Индонезиялик мутахассислар Ўзбекистонда етиштирилаётган аччиқ қалампир навларини етиштириш технологияларида йўлга қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни келгуси йилларда бартараф этиш бўйича ўз тавсияларини беришди.

Семинар якунида Индонезия ва Ўзбекистон мутахассисларини кейинги ҳамкорлиги бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech