Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 jan

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини диверсификация қилиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари даромадини ошириш ҳамда экспорт ҳажмларини кўпайтириш мақсадида хорижий тажриба асосида аччиқ қалампир етиштирилиши йўлга қўйилади.

Шу мақсадда юқори ҳосилли қалампир уруғлари хориждан, шу жумладан, Индонезия Республикасидан олиб келинади.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2018 йилда Республика бўйича жами 17 минг 117 гектар майдон, шу жумладан томорқа ер участкаларида қалампир экилиб, ундан жами 207 минг 15 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Қалампир маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларига қалампир етиштириш учун шартнома асосида бўнак маблағлари ва заруриятга кўра моддий-техника ресурслари билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ҳудудлардаги “Қалампир” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилмоқда.

Мазкур ташкилот етиштирилган аччиқ қалампирни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади.

Манба: УзА




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech