Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
6 oct

IMG_0097.JPG

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, ICARDA халқаро ташкилоти, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Афғонистон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва пахтачилик соҳаси олимлари учун “Ўзбекистонда пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияси” мавзусида илмий-амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таьминоти илмий ишлаб чиқариш маркази бош директори, қ.х.ф.д., проф. Б.Халиков очиб берди. Семинар давомида мамлакатимизда пахтачилик илм-фан соҳасида соҳасида эришилган ютуқлар, уруғчилиги, генетикаси ва етиштириш агротехнологияларининг юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди.

photo_2019-10-06_14-54-58.jpg

Ташриф давомида семинар қатнашчилари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида, ЎзФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси илмий-тадқиқот институтида ҳамда Геномика ва биоинформатика марказига ташриф буюришди. Ташриф мобайнида делегацияга тажриба майдонларида олиб борилаётган тадқиқотлар, олимлар томонидан яратилган янги навлар, замонавий лабараториялар ва томчилатиб суғориш технологиялари билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари, “Уруғчиликни ривожлантириш” ДУКга ташриф буюриб, у ерда мавжуд уруғчиликни тартибга солишнинг қонуний асослари, бошқарув механизми ва илмий асослари ҳақида ўзларини қизиқтирган маълумотларига эга бўлдилар.

IMG_0073.JPG

Тадбир якунида семинар қатнашчиларига малака сертификатлари тақдим этилди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech