Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
8 jul

Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент давлат аграр университетнинг Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хитой Халқ Республикасининг “Shuntong Agriculture Company” компанияси, Ипотека АТБ билан ҳамкорликда қиймати 300,0 минг долларга тенг балиқларни кўпайтириш, урчитиш бўйича замонавий техника ва технологиялар асосида Балиқчилик илмий марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

photo_2019-07-06_18-36-43.jpg

Марказнинг ҳудуди 2,0 гектарни ташкил этади. Шундан 1,2 гектари очиқ сув ҳавзаси бўлиб, унда балиқнинг сазан, лаққа, фарель, оқамур, толстолоб турлари боқилмоқда.

photo_2019-07-06_18-36-44.jpg

Марказда илмий-педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, талабаларнинг малакавий амалиётларини ўтказиш, гидробиология, ихтиология ихтисосликлари ҳамда балиқчилик магистратура мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, сервис хизматини кўрсатиш, балиқчилик хўжаликлари мутахассисларининг малакасини ошириш асосий мақсад этиб белгиланган.

photo_2019-07-06_18-36-44 (2).jpg

Шунингдек, Россия Федерациясининг Астрахан давлат техника университети билан ҳамкорликда жорий этилган қўшма таълим дастури доирасида “Сув биоресурслари ва аквакультура” бакаларвиат таълим йўналиши талабалари учун амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бориш режалаштирилган.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech