Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
13 oct

Жорий йилнинг 9-12 октябрь кунлари ташкил этилган «Золотая осень – 2019» - 21-Россия агросаноат кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этди.

ZO_2019_anons.jpg

Кўргазма доирасида Россия Федерациясининг Селекция ютуқларини синаш ва ҳимоя қилиш бўйича давлат комиссияси Федерал давлат бюджет муассасаси - «Госсорткомиссия»нинг “Замонавий шароитда экинлар навларини давлат синовини такомиллаштириш” мавзуидаги Мувофиқлаштириш кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази раҳбари ўринбосари М.Мурталибов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали ва манзарали кўчатларнинг навлари ва дурагайлари синовини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, қишлоқ хўжалиги экинлари синови соҳасида кўрсатилаётган хизматларни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

photo_2019-10-12_13-53-33.jpg

Россия Федератив Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Д. Хатуов, Ўсимликларни етиштириш, механизациялаш, кимёвийлаштириш ва ҳимоя қилиш департаменти директори Р. Некрасов иштирок этган йиғилишда қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовининг ресурстежамкор ва инновацион технологиялар асосида ўтказилишини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган ҳамкорликка оид масалалар муҳокама этилди.

photo_2019-10-12_13-55-16.jpg

Тадбир давомида Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ва Россия Федерациясининг Селекция ютуқларини синаш ва ҳимоя қилиш бўйича давлат комиссияси Федерал давлат бюджет муассасаси-«Госсорткомиссия» ўртасида ҳамкорликка оид шартнома имзоланди.
photo_2019-10-12_13-52-48.jpg
photo_2019-10-12_13-55-17.jpg

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech