Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23 sep

photo_2019-09-24_11-55-40.jpg

Ўзбекистон Республикасида биринчи маротаба “TEXTILE TECHNOLOGIES GROUP” МЧЖ ХК Чиноз кластери томонидан органик пахта етиштирилди.

Экологик тоза маҳсулот бўлган ушбу органик пахтани эндиликда жаҳон ва Европа бозорига экспорт қилиш имкони пайдо бўлади. Болгариядан ташриф буюрган “CONTROL UNION” ташкилоти инспектор-аудитори Екатерина Томева маҳсулотнинг сифат даражасини кўздан кечириб, унга юқори баҳо берди ва маҳсулотдан нафақат олий навли тола, балки чигитидан экологик тоза пахта ёғи олиниши мумкинлигини ҳам алоҳида қайд этди.

Екатерина Томева хоним юртимизда етиштирилган ушбу ноёб органик пахта маҳсулоти жаҳон ва Европа бозорига чиқиши учун сертификатга лойиқ эканлигига ҳамда бозорда рақобатбардош бўла олишига, шунингдек, сифат даражаси бўйича бозордаги нархи бир ярим баробар қўшимча қийматга эга бўлишига ишончи комил эканлигини таъкидлади. Учрашув ниҳоясида эса мазкур пахта намунасидан юртига олиб кетди. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech