Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
18 dec 2019
photo_2019-12-18_13-54-25.jpg
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматлари ходимлари учун “Ахборот олиш эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида тренинг ўтказилди.

Мақсад матбуот хизматлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, журналист ва блогерлар билан уларнинг самарали ҳамкорлигини такомиллаштиришдир.

Тренинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон замонавий журналистикасини ривожлантириш маркази ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда ОАВ эркинлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Иштирокчилар ахборот хизматлари, ОАВ, журналист ва блогерлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари тўғрисида атрофлича маълумот олди.
– Оммавий ахборот воситаларига қаратилаёган эътибор туфайли уларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда, – дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева. – Ахборот эндиликда ҳаётимизга тезкор, тобора чуқур кириб бормоқда. Ҳам ўзбек тилида, ҳам хорижий тилларда фаолият кўрсатаётган Интернет журналистлари ва блогерлар сафи кенгаймоқда. Бу жараёнда давлат ва жамоат ташкилотларида янгидан ташкил этилаётган ахборот хизматлари ҳам фаол иш олиб бориши керак. Шунинг учун бундай тренинглар биз каби ахборот хизмати ходимларининг малкасини ошириш ва ўз устида ишлашларига ёрдам беради.

Тренинг давомида ахборот хизматлари ҳамда ОАВ, журналистлар ҳуқуқлари, мажбуриятлари, масъулиятлари батафсил ўрганилди. Жумладан, ОАВ фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари, журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ахборот олиш ва тарқатиш кафолатлари, ахборот тарқатишда инсон шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, жавобгарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ахборот олиш эркинлигининг ҳуқуқий асослари, медиада диффамация масалалари, вояга етмаганлар тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш қоидалари ва бошқа масалалар батафсил муҳокама этилди. 
Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech