Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
9 oct

IMG_0253.JPG

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ)нинг Соҳалар ва глобал дастурлар департаменти Экспертлар гуруҳи билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда Вазир ўринбосари С.Ходжаев, GIZнинг Соҳалар ва глобал дастурлар департаменти раҳбари А.Прокш, GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Й.Пуделька ва бошқа вакиллар томонидан Ўзбекистон-Германия ўртасида молиявий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг «Пахта саноатини барқарор ривожлантириш ва қўшимча қийматни ошириш» глобал лойиҳаси билан боғлиқ масалалар хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистон-Германия ўртасида молиявий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 2018 йил 14 ноябрида бўлиб ўтган маслаҳатлашуви жараёнида Германия томони барқарор пахта етиштириш ва маҳаллий даражада қўшимча қийматни ошириш бўйича глобал лойиҳа доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ) томонидан Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)га барқарор пахта етиштириш ва уни маҳсулот етиштириш-сотиш занжирига айлантиришга қаратилган янги қўшимча дастурни тайёрлаш топширилган эди. Қайд этилганидек, пахта етиштиришнинг ижтимоий, экологик ва иқтисодий, хусусан унга мамлакатнинг ўзида бирламчи қайта ишлов беришдан иборат барқарор тизимни яратиш мақсад қилинган мазкур лойиҳага кўра тажриба ҳудудлар сифатида Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятлари танланган.

IMG_0248.JPG

Юқорида таъкидланганидек, лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад пахта етиштириш барқарорлигини ошириш, пахтани қайта ишлаш (калава, мато, тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечаклар)ни яхшилашдир. Лойиҳа доирасида ундаги мақсадларга алоқадор ўзбекистонлик экспертларнинг малакаси оширилади, жумладан, тажриба алмашиш мақсадида Германия ва бошқа мамлакатларга ўқув-танишув сафарлари ташкил этилади.

IMG_0244.JPG

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) билан амалга ошираётган мазкур лойиҳаси мамлакатимизда пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш тизимини самарали ва жаҳон талаблари даражасида бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) бугунги кунда дунёнинг 120 мамлакатида фаолият юритиб, Ўзбекистонда 1992 йилдан буён турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech