Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
4 sep

Мамлакатимизда шоли етиштиришда хориж давлатларининг энг илғор технологияларини жорий этиш, шолининг янги навларини яратиш ва уни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш, мутахассисларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой миллий шоличилик илмий-тадқиқот институти ўртасида “Ўзбекистон–Хитой қўшма шоличилик тадқиқотлари маркази”ни очиш бўйича имзоланган меморандумда ҳам айнан шу каби масалалар қамраб олинган.

Хусусан, ҳамкорлик бўйича 2020 йилда мамлакатимиздаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида “Ўзбекистон – Хитой қўшма шоличилик тадқиқотлари маркази”, Хитой миллий шоличилик илмий-тадқиқот институтида эса ушбу марказнинг “Ўзбекистон – Хитой шоличилик лабораторияси” ташкил этилади.

“Ўзбекистон – Хитой қўшма шоличилик тадқиқотлари маркази”да республикамиз минтақаларида шоличиликнинг илғор технологияларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта ўзлаштириш учун шолининг кам сув талаб қиладиган ва шўрга чидамли навларини яратиш ишлари олиб борилади. Шунингдек, ҳар йили ташкил этилиши режалаштирилган ўқув-тренингларда хитойлик олимларнинг Ўзбекистонда мавсумий шоличилик бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари вакилларига соҳада амалга оширилиши керак бўлган тавсиялар бериб борилади.

Бундан ташқари, ҳамкорлик асосида икки давлат ўртасида шоличилик соҳасида илмий ходимларнинг ўзаро манфаатли алмашинуви йўлга қўйилиб, мазкур соҳада фаолият олиб бораётган олимларнинг тажрибасини ошириш ва ёш мутахассисларнинг Хитой Қишлоқ хўжалиги Фанлар академиясининг магистратура ва докторантурасида таҳсил олиш имкони яратилади.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech