Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25 jul

Анқарада Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро иқтисодий комиссияси йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев ҳамда Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири ўринбосари А.Озкалди билан учрашув бўлиб ўтди.

1.jpg

Учрашувда мамлакатимизда ишбилармонлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар, экспорт учун яратилган қулайлик ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон-Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар фаолияти муҳокама этилди.

Суҳбат давомида қишлоқ хўжалиги саноатини чиқиндилардан биологик тозалашда турк технологияларини тадбиқ этиш, Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ва «Balrarmak» компанияси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда иссиқхоналарда чанглатиш учун махсус «Bumblebee» турк асалариларини кўпайтириш тизимини жорий қилиш, Ўзбекистон ҳудудида замонавий муқобил энергия манбааларида ишлайдиган ресурстежамкор технологиялар асосида иссиқхоналар ва кўчат етиштирувчи корхоналарни ташкил этишда Туркия инвестицияларини жалб қилиш, бу борада илғор консалтинг компаниялари билан Европа Иттифоқи, Жаҳон банки, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш буйича ҳамкорлик қилиш каби масалалар муҳокама этилди.

2.jpg

Бундан ташқари, Туркия компанияларининг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон иқлими шароитида замонавий музлатиш камераларидан тўғри фойдаланиш ҳамда мева-сабзавотларнинг сифатини сақлаган ҳолда ташқи бозорларга етказиш масалаларида маҳаллий боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида фаолият олиб борадиган фермер хўжаликлари ходимларини Туркиянинг тажрибали хўжалик субъектлари ва илмий муассасаларида малака ошириш курсларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунёнинг 80дан ортиқ мамлакатларига 1,25 миллион тонна ҳажмдаги 889 миллион доллар миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга муваффақ бўлган. 2018 йилда Туркия мамлакатимиз мева-сабзавот экспорти таркибида 6-ўринни эгаллади.

Учрашув якунида Ўзбекистон-Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши жорий йил ноябрь ойида ўтказилишига келишиб олинди.

5.jpg

Ўзбекистон делегацияси Анқара шаҳрида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро Комиссиянинг бешинчи мажлисида иштирок этди. Анъанавий дустлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтган Комиссия йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати, бу соҳадаги муносабатларнинг янада ривожлантирилиши ҳамда ўзаро инвестицияларнинг орттирилиши масалалари кўриб чиқилди.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech