Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
1 aug

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида Минск шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигига оид келишувларга эришилди. Қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларини қамраб олган лойиҳаларни амалга оширишга доир масалалар Ўзбекистон-Беларусь ҳудудлараро I форуми доирасида муҳокама этилди.

1.jpg

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбари Ш.Намозов ҳамда Беларусь Республикасининг “Белсемена” бирлашмаси бош директори М.Карпук ўртасида келишув имзоланди. Унга кўра, Давлат-хусусий шериклик асосида замонавий уруғчилик кластери ташкил этиш орқали уруғлик экинларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, уларнинг хорижга экспортини таъминлаш, шу соҳада фермерлар малакасини ошириб бориш каби йўналишларда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

2.jpg

Беларусда 11 та кичик дастурни ўз ичига олган “2016-2020 йилларда аграр бизнесни ривожлантириш Давлат дастури”да уруғчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Давлат дастурига кўра, келгуси йилда қишлоқ хўжалигидаги экспорт қиймати 2016 йилга нисбатан 6,2 миллиард долларга, меҳнат унумдорлиги эса 1,4 бараварга ўсиши кутилмоқда. “Белсемена” бирлашмаси бугунги кунда 20дан ортиқ МДҲ ва Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

6.jpg

Минск шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь ҳудудлараро форумида қайд этилганидек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожланиб, яқин истиқболда товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилиши учун барча имкониятлар мавжуд.

4.jpg

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech