Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
7 sep

IMG_5875.JPG

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича федерал вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал дастури ишга туширилди. Пойтахтимиздаги Radisson Blu меҳмонхонасида мазкур лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

IMG_5998.JPG

Вазирликнинг Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи Рустам Мамажонов дастурни амалга ошириш орқали пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқариш, шу жумладан, мамлакатда дастлабки қайта ишлаш тизимининг ривожлантирилишига эришилишини қайд этди. Шу мақсадда дастур пахта етказиб бериш занжири бўйлаб стратегик иттифоқларни шакллантиради ва фермерларга ўз ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштиришда ёрдам берувчи шерикларни қўллаб-қувватлайди.

IMG_6065.JPG

Лойиҳа раҳбари Флориа Нитценгер ўз тақдимотида асосий эътибор халқаро барқарорлик стандартларини жорий этишда ёрдам берувчи етиштириш ва қайта ишлаш тизимларига қаратилишини таъкидлади. Дастурнинг тажриба амалиёти Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида қўлланилиб, Ўзбекистон пахтачилик тармоғини халқаро савдо тармоқларига (қайта) бирлаштириш, пахта хом ашёсини етиштиришда ижтимоий, экологик ва иқтисодий барқарорлик мезонларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини кучайтириш, барқарор пахта саноати cоҳасида глобал тажриба алмашинувини кучайтиришга қаратилган.

IMG_6058.JPG

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) бугунги кунда дунёнинг 120 мамлакатида фаолият юритиб, Ўзбекистонда 1992 йилдан буён турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

IMG_6126.JPG


Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech