Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
1 feb

Ҳар қандай соҳада бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган ислоҳотлар самара бериши лозим. Ислоҳотларнинг натижаси, аввало, фермернинг даромади, деҳқоннинг дастурхонида кўриниши шарт.

sdgfhjkl.jpg

Одамлар баландпарвоз гаплардан, қуруқ рақамлардан чарчаган: энди улар аниқ натижаларни кутмоқда. Соҳада ўтказилаётган ислоҳотларнинг бевосита ижрочиси ва иштирокчиси бўлган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси буни яхши тушунади ва бутун саъй-ҳаракатлар ана шу эзгу мақсадга қаратилган.

Бугун вазир, унинг ўринбосарлари ва бошқа мутасаддиларнинг асосий иш жойи – дала, деҳқоннинг ёнида, десак, асло муболаға бўлмайди. Мисол учун, пахта-тўқимачилик, мева-сабзавотчилик йўналишларида мамлакатимиз учун янги тизим бўлган кластер ташкил этиш борасидаги чора-тадбирларни оладиган бўлсак, бу борада жойларга чиққан ҳолда кўплаб ишлар амалга оширилди.

Бу жараёнда бугун бир ҳудудда мева-сабзавотчилик йўналишида кластерлар ташкил этиш бўйича ташаббускорлар билан учрашсак, эртага худди шундай тадбирни бошқа вилоятда ўтказдик. Жойларда кластер нима эканини тушунтиришдан тортиб, уларни ташкил этишгача бўлган жараёнга бош-қош бўлдик. Хуллас, вазирлик жамоаси фермер ва деҳқонларнинг, кластерчиларнинг яқин маслаҳатчиси, беғараз ёрдамчисига айланди. Мақсад битта – ислоҳотлар натижаси ҳаётимизда реал акс этсин, унинг мевасидан барча баҳраманд бўлсин!

Ҳозирги кунда соҳада туб ислоҳотлар давом этмоқда, модернизация жараёни изчил амалга оширилмоқда. Маррани баланд олиб, олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз. Халқимиз манфаатига хизмат қилувчи бу эзгу ниятларни рўёбга чиқариш барчамиздан фидойилик, тинимсиз изланиш, ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишни талаб этади.

Ишончимиз комилки, биз зиммамиздаги барча вазифа ва мақсадлар ижросини таъминлашга, қишлоқ хўжалиги соҳасини дунёнинг тараққий этган мамлакатлари даражасидаги тармоққа айлантиришга ҳаракат қиламиз.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech