Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28 jan

Жамшид Ходжаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.

Жамшид Абдуҳакимович Ходжаев Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбар этиб тайинланди. Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Баҳодир Турсунович Юсупов эса Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди.

Жамшид Ходжаев (1979 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2000) ва Буюк Британиянинг Бирмингем университетини (2003) тамомлаган. 2000 йилдан банк соҳасида фаолият кўрсатган, жумладан 14 йил Ўзбекистон Марказий банки тузилмаларида фаолият кўрсатиб, 8 йил раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2017 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг биринчи ўринбосари, 2017 йил августида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқ тушиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, 2017 йил ноябридан Ташқи савдо вазири лавозимига тайинланган.

Юсупов.jpg

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг собиқ раҳбари эса Косонсой тумани ҳокими бўлди.

Баҳодир Юсупов 2018 йил февралида қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган эди. Унгача Ўзбекистон Фермерлар кенгашига раҳбарлик қилган, 2009−2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech