Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26 sep

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XII Мажлисида партиянинг Сиёсий Кенгашига янги аъзо сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев сайланди.

Жамшид Ходжаев (1979 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университети  ва Буюк Британиянинг Бирмингем университетини тамомлаган. Банк соҳасида фаолият кўрсатган, жумладан 14 йил Ўзбекистон Марказий банки тузилмаларида фаолият кўрсатиб, 8 йил раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг биринчи ўринбосари, Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқ тушиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, 2017 йил ноябридан Ташқи савдо вазири лавозимига тайинланган. 2019 йил январидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech