Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
24 oct

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан “Интенсив боғларни ташкил қилиш ҳамда мевали боғларда ҳосилдорликни ошириш” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур семинар франциялик халқаро эксперт Ф.Мартел ҳамда “Fruit House Organics” компанияси раҳбари Ш. Аброров билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда бугунги кунда барча тоифадаги хўжаликларда жами 270 минг 818 гектар мевали боғлар мавжуд бўлиб, ўртача ҳосилдорлик 135 ц/га тенг. Республикадаги фермер хўжаликларда 190 минг 236 га боғлар бўлиб, ўртача ҳосилдорлик 129 ц/гадан иборат. Фермер хўжаликларда охирги йилларда 44 минг 188 гектар юқори ҳосил берадиган замонавий интенсив мевали боғлар барпо қилинди. Ушбу интенсив боғларда ўртача ҳосилдорлик 222 ц/гани ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Ф. Киргизбаев 
сўнгги 2017 - 2019 йиллар давомида паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқарган, лалми ва адирлик майдонларда ҳамда яроқсиз боғ ва токзорлар ўрнига жами 31,2 минг гектар интенсив боғ ва барпо этилгани, 26,3 минг гектар мевали боғлар реконструкция қилиниб, жорий йил 9 ойи давомида 15,2 минг гектар интенсив боғлар барпо этилгани, 8,1 минг гектар майдонда яроқсиз боғ реконструкция қилганини таъкидлади.

Республикамизнинг барча ҳудудларидан боғдорчилик йўналишида фаолият олиб бораётган жами 160 нафардан ортиқ фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбар ва мутахассислари иштирок этган семинарда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликда учраётган муаммолар ва ечимини кутаётган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Иштирокчиларга интенсив боғдорчиликни ташкил этишда ерни тайёрлаш, суғориш ва ўғитлаш тадбирлари, интенсив усулда гилос етиштириш ҳамда мевали боғларда ҳосилдорликни ошириш борасида маълумотлар ва тавсиялар берилди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech