Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

М.Ибрагимов – Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи
Тел: (0-371) 239-16-41
Факс: (0-371) 244-23-98 

E-mail: mmm@agro.uz


О.Норбеков – Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати Матбуот котиби (етакчи мутахассис)
Тел: (0-371) 239-17-81
Факс: (0-371) 244-23-98

E-mail: matbuot@agro.uz 


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматининг

Н И З О М И

I. Умумий қоидалар

1. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати вазирликнинг 2003 йил 8 июлдаги 105-сонли буйруғига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, вазирликнинг таркибий қисми ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ишлар бошқармаси бошлиғига бўйсунади.

2. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, вазирликнинг буйруқлари ва ҳайъат йиғилиши қарорларига ҳамда Ишлар бошқармасининг Низомига ва ушбу Низомга амал қилади.

II. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматининг асосий

вазифалари ва функциялари

3. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматининг асосий вазифалари:

  • вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари таклифлари асосида аграр соҳа ва унинг тармоқларини ривожлантириш юзасидан истиқболга ва яқин келажакка мўлжалланган вазирлик дастурлари ва иш режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ойда мониторинг олиб бориш, олинган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ҳар ой якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиш;
  • вазирлик ҳайъати ва марказий аппарат йиғилишлари муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш, ҳайъат қарорлари ва марказий аппарат мажлислари баёнлари топшириқларини муҳокама қилинган масалалар юзасидан билдирилган фикр ва таклифларни ҳисобга олинган ҳолда, ушбу ҳужжатларни тақдим этган мансабдор шахслар томонидан қайта ишланишини таъминлаш, ҳайъат раиси ва вазирлик раҳбарияти томонидан имзоланган ҳайъат қарорлари ва марказий аппарат мажлислари баёнларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириб рўйхатга олиш, ижрочиларга етказиш ва бажарилишини даврий равишда назорат ва таҳлил қили ш;
  • интернет тармоғида вазирликнинг веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда уни замонавий даражада сақлаш;
  • вазирлик тизимидаги Республика ва ҳудудий ташкилотлар, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, бу борадаги фаолиятни мувофиқлаштириш, ўрганиш ва таҳлил қилиш, умумлаштириш, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш;
  • вазирлик марказий аппаратида ахборот-таҳлил ва матбуот хизматини, ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий услублардан самарали фойдаланган ҳолда иш юритиш натижадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларни бажариш;
  • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва уни тизимли амалга оширишдан иборат.

4. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати қуйидаги функцияларни:

  • вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари таклифлари асосида аграр соҳа ва унинг тармоқларини ривожлантириш юзасидан истиқболга ва яқин келажакка мўлжалланган вазирлик дастурлари ва иш режаларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ойда мониторинг олиб боради, марказий аппарат бўлимлари раҳбарларидан ахборот олиб, умумлаштирган ҳолда ҳар ой якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади;
  • вазирлик ҳайъат ва марказий аппарат йиғилишлари муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиради, ҳайъат қарорлари ва марказий аппарат мажлислари баёнлари топшириқларини муҳокама қилинган масалалар юзасидан билдирган фикр ва таклифлари ҳисобга олинган ҳолда, ушбу ҳужжатларни тақдим этган мансабдор шахслар томонидан қайта ишланишини таъминлайди, ҳайъат раиси ва вазирлик раҳбарияти томонидан имзоланган ҳайъат қарорлари ва марказий аппарат мажлислари баёнларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириб рўйхатга олади, ижрочиларга етказади ва бажарилишини даврий равишда назорат ва таҳлил қилиб, раҳбариятга ахборот, таклиф ва хулосалар тақдим этади;
  • интернет тармоғида вазирликнинг веб-ресурсларини ташкил этади, уларнинг самарали фаолиятини таъминлайди ҳамда уни замонавий даражада сақлаш чораларини кўради;
  • вазирлик тизимидаги Республика ва ҳудудий ташкилотлар, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади, уларнинг ижросини ташкил ва таъмин этиш ишларини мувофиқлаштиради, бу борадаги фаолиятни ўрганади, таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, ҳисоб ва ҳисоботини юритиб ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарорига мувофиқ ташкилотнинг ict.nis.uz автоматлаштирилган тизимни ўз вақтида тўлдириб борилишини таъминлайди;
  • Марказий технологик ва диспетчерлик хизматининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими фаолиятини ваколати доирасида мувофиқлаштиради;
  • вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, тизимдаги ташкилот, корхона ва муассасаларда замонавий услублар ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда идоравий иш юритиш бўйича фаолиятини ўрганади, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатади, ушбу масалага мутасадди бўлган ходимларнинг малака ва тажрибасини ошириш ишларини амалга оширади;
  • вазирлик марказий аппаратида ахборот-таҳлил ва матбуот хизматини, ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий услублардан самарали фойдаланган ҳолда иш юритиш натижадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан белгиланадиган ахборот-сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашади;
  • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муассисликдаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлайди;
  • миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг долзарб жиҳатларини, аграр соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритишни ташкил этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги ҳудудий бўлимлари, умуман аграр соҳага нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилади ва улар тўғрисида вазирлик раҳбарияти ахборот тақдим этади;
  • вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича вазирлик марказий аппаратининг тегишли таркибий бщлинмалари билан биргаликда босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этади;
  • вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялари, брифинглари, мусоҳабалари ва бошқа учрашувларини ташкил этади, оммавий-ахборот воситалари учун хабарларни (пресс-релизлар, бюллетенлар, обзорлар ва шу кабиларни) тайёрлайди ва тарқатади.

III. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматини бошқариш

5. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматида штат жадвали асосида Ахборот таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи, етакчи мутахассиси фаолият юритади.

6. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи айни пайтда вазирнинг Матбуот котиби ҳисобланади.

7. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи ўз ваколатлари доирасида:

  • Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати фаолиятига раҳбарлик қилади ва юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
  • Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати Низоми ва Иш режаси асосида унинг иш юритиш услубларини такомиллаштириш, ходимларнинг малакасини ва юклатилган вазифаларга жавобгарлигини кучайтириш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;
  • вазирликда амалда бўлган идоравий меъёрий ҳужжатлар, Ички-тартиб қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматида иш юритишни тезкор, аниқ ва тўғри олиб борилишини таъминлайди;
  • Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликнинг бошқа бошқармалари билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда, бажарилишини мақсадли ўрганишда иштирок этади;
  • вазирлик ҳайъати ва марказий аппарати, вазирлик раҳбарияти ҳузуридаги йиғилишлар ҳамда кенгашларда, шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ўтказиладиган мажлисларда Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати ваколатига кирадиган масалаларни тайёрлашда ва муҳокама қилишда қатнашади.

8. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Ахборот таҳлил ва Матбуот хизмати етакчи мутахассисининг хизмат доирасига кирувчи вазифаларни белгилайди, унга бевосита раҳбарликни амалга оширади.

9. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи хизмат сафарида бўлганида, меҳнат таътилига чиққанида, бетоб бўлиб қолганда ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаганида унинг вазифасини вақтинча Ахборот-таҳлил ва матбуот хизмати етакчи мутахассиси бажаради.

IV. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматининг ҳуқуқлари

10. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш мақсадида вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, компания, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, ваколат доирасига кирувчи масалалар бўйича уларнинг фаолиятини ўрганиш ва амалий услубий ёрдам кўрсатиш;

вазирлик ҳайъати ва марказий аппарати йиғилишларида, ўз фаолиятига тегишли масалалар юзасидан вазир ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган мажлисларда иштирок этиш;

Ахборот таҳлил ва Матбуот хизматига юклатилган вазифалар доирасидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органларида вазирлик вакили сифатида қатнашиш;

ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, идоравий иш юритишда замонавий услублар, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан мутасадди ходимлар малакасини ошириш, уларнинг ўқувлари ва стажировкасини ташкил қилиш;

ижро интизоми қоидаларига риоя этмаслик, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлашда масъулиятсизлик, расмиятчилик ва юзакичилик ҳолатларига йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш тўғрисида вазирлик раҳбариятига таклиф киритиш ҳуқуқларига эга.

V. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматини

тугатиш ва қайта ташкил этиш

11. Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизматининг фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вазир буйруғи асосида тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech