Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

“Ветеринария хизмати: сифат ва самара” мавзусида матбуот анжумани

19 dec 2016

Матбуот конференциясининг мақсади. Мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш, чорва молларини касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда уларни даволаш, шахсий, деҳқон ва фермер хўжаликларида ветеринария-санитария ҳолати барқарорлигини таъминлаш орқали аҳолини сифатли чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

     Ахборот хизмати

“Малакали мутахассислар – соҳа истиқболи таянчи” мавзусида МАТБУОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

16 dec 2016

Матбуот конференциясининг мақсади. Мамлакатимиз аграр соҳаси тармоқлари учун вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларида замон талабларига жавоб бера оладиган малакали мутахассислар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

   Ахборот хизмати

“Органик қишлоқ хўжалиги: асосий тушунча ва тамойиллар” мавзусида ўқув-семинар ПРЕСС-РЕЛИЗ

19 oct 2016

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлигида 16 октябрь – Бутун жаҳон озиқ-овқат куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Органик қишлоқ хўжалиги: асосий тушунча ва тамойиллар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

    Ахборот хизмати

I ХАЛҚАРО МЕВА-САБЗАВОТ ЯРМАРКАСИ ПРЕСС-РЕЛИЗ

13 oct 2016

2016 йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади. Халқаро ярмарка Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК, “Ўзбекозиқовқат-захира” уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ва «Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси» Дирекцияси МЧЖ томонидан ташкил этилмоқда.

     Ахборот хизмати

«Халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш – устувор вазифа» мазусидаги матбуот анжумани

25 jun 2016

Матбуот анжуманининг мақсади. Мамлакатимизда озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлаш, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, интенсив мевали боғлар ва токзорлар барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Матбуот анжуманида вазирликнинг раҳбар ва мутахассислари, соҳа олимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Матбуот анжуманини Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи М.Ибрагимов олиб борди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Қирғизбоев ахборот берди.

    Ахборот хизмати

«Мелиорация – ҳосилдорлик гарови» мазусидаги матбуот анжумани

18 apr 2016

Матбуот анжуманининг мақсади. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Матбуот анжуманида вазирлик марказий аппарати бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари, вазирлик тизимидаги сув хўжалигига алоқадор уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар ва мутахасислари, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Матбуот анжуманини Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи М.Ибрагимов олиб борди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ерларни мелиорациялаш бошқармаси бошлиғи Н.Аллаберганов ахборот берди.

     Ахборот хизмати

Аграр соҳада хорижий инвестициялар - барқарор ривожланиш омили мавзусидаги матбуот анжумани

12 feb 2016

«Аграр соҳада хорижий инвестициялар – барқарор ривожланиш омили»
мазусидаги матбуот анжумани

12 февраль 2016 йил

Матбуот анжуманининг мақсади. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Матбуот анжуманига вазирликнинг раҳбар ва мутасадди ходимлари, хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар менежерлари, мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган. Матбуот анжуманини Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи М.Ибрагимов олиб боради.

Кун тартибидаги масала юзасидан Лойиҳа-смета ҳужжатлари сифати ва лойиҳаларни амалга ошириш мониторинги бошқармаси бошлиғи Б.Жумабоев, Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва лоойиҳалар мониторинги бошқармаси бошлиғи А.Намозовлар ахборот беради.

    Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарори

23 apr 2015
Матбуот конференциясининг мақсади. Республикада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида сувдан фойдаланишда тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, унинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

“Ўзбекистоннинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш: ислоҳотлар ва эришилган натижалар” мавзусида брифинг

25 mar 2015
Брифингнинг мақсади. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижаларнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Я.Хидиров ахборот беради.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech