Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
11 apr 2014
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги “2014 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида”ги 311-сонли қарорига асосан Жумладан: Сабзавот – 8 млн. 880 минг тонна Полиз – 1 млн. 594 минг тонна Картошка – 2 млн. 398 минг тонна Мева – 2 млн. 472 минг тонна Узум – 1 млн 362,5 минг тонна етиштириш белгилаб олинган.
    2014 йилда барча тоифа хўжаликларининг асосий, оралиқ ва такрорий майдонларига сабзавот, полиз ва картошка экинларини экиш учун жами 2528 тонна сабзавот уруғи, 515,3 тонна полиз уруғи ва 392,4 минг тонна картошка уруғлари фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига етказиб берилган.
  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги маҳсулот етиштирувчи субъектлар билан тайёрловчи корхона ва ташкилотлар ўртасида 5,0 млн. тонна мева-сабзавот, полиз, картошка ва узум маҳсулотларига шартнома тузилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 1 апрелигача 5,2 млн. тонна маҳсулотларга шартномалар тузилган. Республика бўйича 2014 йилда 254,2 минг гектар асосий ва оралиқ майдонга сабзавот (сабзи, помидор, пиёз, карам ва бошқа экинлар), 81,3 минг гектарга картошка ва 56,8 минг гектарига полиз экинлари экиш белгиланган.
   Жойлардан олинган даслабки маълумотларга кўра жорий йилнинг 1 апрелигача 126,6 минг гектар майдонга сабзавот, 8,5 минг гектар майдонга полиз ва 57,8 минг гектар майдонга картошка экинлари экилган. Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан эрта баҳорда асосий ва оралиқ майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинлари экиш ишлари давом этмоқда.
   Республиканинг деҳқон ва фермер хўжаликларда 253,9 минг гектар боғлардан 205,2 минг гектари ҳосилли, 136,4 минг гектар токзорлардан 116,5 минг гектари ҳосилли бўлиб, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун баҳорги муҳим агротехник тадбирлари фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан сифатли ва ўз муддатида ўтказилмоқда. Республика бўйича жорий йилда 3,0 минг гектар янги мевали боғлар, 5,9 минг гектар пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғлар ҳамда 9,9 минг гектар янги токзорлар барпо этилади.
   Республикадаги боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг яроқсиз боғ ва токзорлар реконструкция қилиш ишлари бўйича 3,7 минг гектар мевали боғлар, 5,9 минг гектар токзорлар қайта реконструкция қилинди. Бугунги кунда янги боғ-токзорлар ва интенсив боғлар барпо этиш ва экиш ишлари давом этмоқда.
   2014 йил 1 чорак якуни билан 43,7 минг тонна ўтган йилга нисбатан 110,8 фоизга кўп сабзавот маҳсулотлар етиштирилган. Прогноз кўрсаткичларида белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни етиштириш мавсумий давом эттирилмоқда.
     Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech