Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 feb 2016

«Аграр соҳада хорижий инвестициялар – барқарор ривожланиш омили»
мазусидаги матбуот анжумани

12 февраль 2016 йил

Матбуот анжуманининг мақсади. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Матбуот анжуманига вазирликнинг раҳбар ва мутасадди ходимлари, хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар менежерлари, мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган. Матбуот анжуманини Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи М.Ибрагимов олиб боради.

Кун тартибидаги масала юзасидан Лойиҳа-смета ҳужжатлари сифати ва лойиҳаларни амалга ошириш мониторинги бошқармаси бошлиғи Б.Жумабоев, Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва лоойиҳалар мониторинги бошқармаси бошлиғи А.Намозовлар ахборот беради.

Айрим далиллар ва рақамлар:

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида қишлоқ ва сув хўжалигида самарадорликни янада ошириш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш ҳисобига аҳоли бандлигини ва турмуш даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида ҳам мамлакатимизнинг салоҳияти, иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширишда муҳим аҳамият касб этадиган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қатор халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатлар ҳукуматларининг инвестициялари кенг жалб этилмоқда.

Юртбошимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида республикамизнинг аграр соҳасини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, инфратузилма объектларини такомиллаштириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида хорижий давлатлар ва халқаро молиявий интитутларнинг сармояларини жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида бир қатор лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тарақиёт банки, Араб мувофиқлаштириш гуруҳи ва қатор донор мамлакатларнинг маблағлари иштирокида Ҳукуматимиз кафолати остида «Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш», «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II-босқич», «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш», «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш», «Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш», «Фарғона водийларида сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси. Фаза-1», «Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш», «Навоий вилоятидаги «Навоий» ва «Учкара» насос станцияларини реконструкция қилиш», «Андижон вилоятидаги «Асака-Адир» насос станциясини реконструкция қилиш», «Андижон вилоятидаги «Раиш-Хакент-2» насос станциясини реконструкция қилиш», «Наманган вилоятидаги «Кукумбай» насос станциясини реконструкция қилиш», «Навоий вилоятидаги «Кенимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш», «Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш», «Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш»,
«Аму-Бухоро машина канали тизимини тиклаш», “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқариш» каби лойиҳалар амалга оширилаётир.

Таъкидлаш жоизки, 2003-2015 йиллар мобайнида хорижий давлатлар ва халқаро молиявий муассасаларнинг кредит ва грант маблағлари ҳисобидан умумий кредит қиймати 1310 млн. АҚШ долларилик 36 та инвестицион лойиҳа доирасида 760,4 млн. долларлик ишлар бажарилиб, 1635 тадан ортиқ ҳар хил гидротехник иншоотлар, 262 км узунликда суғориш тармоқлари қурилди, 274 км хўжаликлараро коллекторлар, 745 км ички хўжалик коллекторлар ва 553 км ёпиқ ётиқ дренажлар реконструкция қилинди, 1174 га майдонда лазерли текислаш ишлари амалга оширилди, 264 та экскаватор, 51 та бульдозер, 8 та земснаряд, 4 та гидротурбина, 56 дона йирик насос агрегатлари олиб келинди.

Шунингдек, 800 га яқин фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига
75 млн АҚШ долларидан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши натижасида
1500 гектардан ортиқ интенсив боғ ва узумзорлар барпо этилди, 200 гектардан кўпроқ майдонда иссиқхоналар қурилди, умумий ҳажми 5,0 минг тоннадан зиёд бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари ишга туширилди, умумий сиғими 25,0 минг тоннадан кўпроқ бўлган музлаткичли омборхоналар фойдаланишга топширилди ҳамда мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинди.

Кейинги беш йилда хорижий инвестициялар ҳисобидан бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди: “Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш”, “Аму-Занг машина канали тизимини қайта тиклаш”, Бухоро вилояти “Қуйи-Мозор насос станциясини қайта тиклаш”, “Қоракўл асосий” ва “Қоракўл ёрдамчи” насос станцияларини қайта тиклаш учун насос ускуналари сотиб олиш”, “Олот-асосий” насос станциясини қуриш ва “Олот-ёрдамчи” насос станциясини реабилитация қилиш”, “Фарғона ва Зарафшон водийлари сув ресурсларини бошқариш”, “Андижон вилоятидаги “Улуғнор”, “Раиш-Хакент-1” ва “Гулбаҳор-1К” насос станцияларни қайта тиклаш”, “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш”, “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси. II босқич” лойиҳалари шулар сирасидандир.

Ушбу лойиҳалар доирасида 630 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерларнинг мелоратив ҳолати яхшиланиб, 450 минг гектардан зиёд суғориладиган ерларнинг кафолатли сув таъминоти йўлга қўйилди.

Умуман олганда, мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштирилмоқда. Кейинги йилларда ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорлик сезиларли даражада ошиши ҳисобига қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ҳажмлари ўсиши, халқимизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи нафақат қондирилиши, балки экспорт салоҳияти ортиши, қолаверса, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг барқарор сақланиб, аҳоли турмуш фаровонлиги даражаси яхшиланиб бораётганлиги эътиборга моликдир.

Қўшимча маълумотлар учун:

Лойиҳа-смета ҳужжатлари сифати ва лойиҳаларни амалга ошириш мониторинги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Усанов. тел.: 241-39-71
Хорижий инвестициялар сектори бошлиғи: Ш.Каримов. тел.: 241-23-51
Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати етакчи мутахассиси: О.Норбеков. тел: 239-17-81

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати www.agro.uz e-mail:info@agro.uz tel: 239 16 41

     Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech