Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Аграр соҳада хорижий инвестициялар - барқарор ривожланиш омили мавзусидаги матбуот анжумани

12 feb 2016

«Аграр соҳада хорижий инвестициялар – барқарор ривожланиш омили»
мазусидаги матбуот анжумани

12 февраль 2016 йил

Матбуот анжуманининг мақсади. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Матбуот анжуманига вазирликнинг раҳбар ва мутасадди ходимлари, хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар менежерлари, мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган. Матбуот анжуманини Ахборот-таҳлил ва Матбуот хизмати бошлиғи М.Ибрагимов олиб боради.

Кун тартибидаги масала юзасидан Лойиҳа-смета ҳужжатлари сифати ва лойиҳаларни амалга ошириш мониторинги бошқармаси бошлиғи Б.Жумабоев, Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва лоойиҳалар мониторинги бошқармаси бошлиғи А.Намозовлар ахборот беради.

    Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарори

23 apr 2015
Матбуот конференциясининг мақсади. Республикада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида сувдан фойдаланишда тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, унинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

“Ўзбекистоннинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш: ислоҳотлар ва эришилган натижалар” мавзусида брифинг

25 mar 2015
Брифингнинг мақсади. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижаларнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Я.Хидиров ахборот беради.

2014 йилнинг биринчи чорагида мева-сабзавот, узум, полиз ва картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш тўғрисида

11 apr 2014
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги “2014 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида”ги 311-сонли қарорига асосан Жумладан: Сабзавот – 8 млн. 880 минг тонна Полиз – 1 млн. 594 минг тонна Картошка – 2 млн. 398 минг тонна Мева – 2 млн. 472 минг тонна Узум – 1 млн 362,5 минг тонна етиштириш белгилаб олинган.
     Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 2014 йилнинг I чорагида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида амалга оширилган ишлар якуни ҳақида

11 apr 2014
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январдаги мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасида қайд этилган қоида, хулоса ва кўрсатмалар, белгилаб берилган 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва 6 та устувор вазифалари вазирлик ва тизимдаги барча корхона, ташкилот ҳамда муассасалар фаолиятида дастуриламал сифатида қабул қилиниб, ҳисобот даврида кўрилган ташкилий чоралар ва амалга оширилган ишлар натижасида бир қатор натижаларга эришилди.
     Ахборот хизмати

Мелиорация мавзусида матбуот конференцияси маълумотлари

24 may 2012
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач ўз олдига Бозор иқтисодиётига асосланган, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишдек пировард мақсадни қўйган. Ушбу мақсадга эришиш учун бутун дунё тан олган “Ўзбек модели” деб ном олган беш тамойил асосида иш олиб борилмоқда.

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш истиқболлари

27 feb 2012

Республикамизда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Мустақиллик йилларида чорвачиликни ривожлантириш борасида 2006 йил 23 мартда қабул қилинган ПҚ-308-сонли ва 2008 йил 28 апрелдаги ПҚ-842–сонли қарорлари ва 2006-2011 йилларда чорвачиликни ривожлантиришга мўлжалланган Дастурларнинг қабул қилиниши чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик сохаларини ривожланишини таъминлади.
    Ахборот хизмати



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech