Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш
ТАРТИБИ

Вазирликда белгиланган кунлар ва соатларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш вазир, унинг биринчи ўринбосари, вазирнинг ўринбосарлари ёки бошқа ваколатлари шахс томонидан амалга оширилади.

Вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарлари томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш вазир томонидан тасдиқланган жадвал асосида белгиланган кун, соат ва жойларда амалга оширилади.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган махсус хонада амалга оширилади.

Вазирлик раҳбариятининг қабул кунлари ва соатларидан бошқа вақтда, улар хизмат сафарида, меҳнат таътилида ва бошқа узрли сабабларга кўра бўлмаган вақтда мурожаат билан келган шахслар мурожаатда баён этилаётган масала моҳиятидан келиб чиққан ҳолда вазирликнинг ушбу масалага мутасадди мажмуалари, бош бошқармалари, бошқармалари, мустақил бўлимлари, тизимдаги тегишли Республика ташкилотлари, муассасалар раҳбарлари ва масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.

Қабул қилиш жадваллари ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тартиби тўғрисидаги ахборот, шунингдек, қабул қилиш тартиби вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш, шунингдек, вазирликнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.

Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса – ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни, шунингдек, ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак.

Девонхона бошлиғи қабулга келган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни, шунингдек, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этади.

Вазирлик қабулхонасига ариза, таклиф ва шикоят билан келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари девонхона бошлиғи, масъул ходими, марказий аппарат мажмуалари, бош бошқармалари, бошқармалари, мустақил бўлимлари, тизимдаги тегишли Республика ташкилотлари, муассасалар раҳбарлари ва масъул ходимлари томонидан қабул қилинади, мурожаатлар жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабулини қайд этиш китобига тегишли тартибда қайд этилади ва вазирлик раҳбарияти резолюцияси билан умумий асосларда ижрога қаратилади.

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабулини қайд этиш китобида тартиб рақам, қабул қилинган сана, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, мурожаатнинг қисқача мазмуни, қабул қилган масъул ходим, ижрочи ходимнинг фамилияси, исми ва шарифи, ижро муддати ва натижаси тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабулини қайд этиш китобида қайд этилган мурожаатлар мазкур Низомнинг II боби талаблари асосида кўриб чиқилади.

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, агар уларнинг шундай хусусиятга эга бўлган илгариги мурожаати бўйича қарор қабул қилинган бўлса ва бу ҳақда уларга ушбу Низомда белгиланган тартибда хабар қилинган бўлса, рад этилиши мумкин.

Агар жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш пайтида мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш вазирликнинг ваколатига кирмаслиги аниқланган тақдирда, уларга мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилади. Бунда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг талаби билан бу ҳақда ёзма шаклда жавоб берилади.

Вазирликнинг шахсий қабулни ўтказувчи раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари ҳар қандай масалалар, шу жумладан, вазирлик ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат этилганда қабулни рад этишга ҳақли эмас, ушбу Низомнинг 71-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Шахсий қабул давомида вазирлик раҳбариятининг қарорига кўра ҳамда мурожаат этувчининг ёзма розилиги билан махсус техника воситалари (аудио ва видео ёзув, шунингдек, фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин.



Сайт орқали келиб тушган мурожаатлар сони

13.03.2015 дан 23.08.2017 гача булган муддатда
Келиб тушган аризалар:
45
Жисмоний шахс номидан
38 / 84,44%
Қайта ишлаш жараёнида
1 / 2,22%
Юридик шахс номидан
7 / 15,56%
Якунланган
44 / 97,78%
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech