Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
6 Май 00:00

Суғорма деҳқончилик шароитида агрегатларданфойдаланиш самарадорлигини ошириш

Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий техникалардан тузилган машина-трактор агрегатларидан фойдаланиш, энг аввало, уларнинг фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш ҳисобига иш унумини оширишнинг замонавий усулларини аниқлаш ҳамда бажариладиган ишларни ташкил этишнинг янги тартиб ва қоидаларининг ишлаб чиқаришга жорий қилинишини тақозо этади.

Агрегат далада ҳаракатланганда тўғри чизиқли иш юришлар ва эгри чизиқли салт юришларқилади (расм).

Даланинг бўйининг энига нисбатига қараб бўйи узун бўлган далаларда агрегат томонидан босиб ўтилган умумий йўлнинг ўртача 8-12 фоизи, қисқа бўлган далаларда агрегатнинг дала боши ва охиридаги бурилишлар сонининг кескин ошиб кетиши ҳисобига 40 фоизгача қисми салт юришларни ташкил этиши мумкин.

Айниқса, ҳар бир қишлоқ хўжалиги агрегатидан самарали фойдаланиш учун ишлов берилаётган даланинг шакли ва ўлчамларини ўзаро шундай танлаш керакки, бунда агрегатнинг салт юришлар узунлиги энг кам бўлишига эришиш зарур.

Маълумки, агрегат далагаишловбермаганда, яънисалт юрганда (дала боши ва охирида бурилганда) у вақтинибекоргасарфлаганҳисобланади. Унинг далада ишлаётган пайтдаги салт юришларини иложи борича қисқартириш қимматбаҳо иш вақтини ва энергия сарфини камайтириш имконини беради.

Суғорма деҳқончилик шароитида дала шакли ва ўлчамларининг турлича бўлиши агрегат иш унуми ҳамда техникавий самарадорлигининг кескин ўзгаришига олиб келади.

Табиий шароитда бир хил майдон юзасига эга бўлган далаларнинг ўлчамлари, яъни унинг бўйи ва энининг нисбати турлича бўлиши мумкин. Бунда даланинг бўйи агрегатлардан самарали фойдаланиш даражасини оширишда энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Чунки даланинг бўйи энига нисбатан қанча узунроқ бўлса, бурилишлар сони кескин камайиши хисобигаагрегатнинг самарали иш вақтини кўпайтириш имконини беради.

Маълумки, суғорма деҳқончилик шароити учун янгидан очиладиган ер майдонларининг узунлиги 400-600 метр бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки даланинг бўйи қанчалик узун бўлса, экинларни қаторлабочиқ усулда суғориш ишларининг муддатининг чўзилишига ва суғориш сифатининг кескин пасайишига олиб келади.

Ер майдонининг энг мақбул шакли квадрат кўринишида бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти, биринчидан, далада харакатланаётган агрегатнинг иш ва салт юришлар сони бир-бирига тенг бўлиши, иккинчидан, бу кўринишда агрегат бажариладиган иш жараёни шароитидан келиб чиққан ҳолда даланинг бўйи ёки эни бўйича харакатланиб, бир хил самарадорлик билан бажариш имконини беради.

Аммо, ҳозирги кунда мавжуд бўлган экин майдонларининг шакли ва юзаси фермер хўжалиги жойлашган минтақанинг табиий рельефи ва етиштириладиган экинларни суғориш усулларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аввалдан ташкил этилган бўлиб, уларни ўзгартиришнинг имкони йўқ. Шунинг учун мавжуд ер майдонларининг ўлчамлари ва бажариладиган агротехник ишларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда машина-трактор агрегатларининг мақбул таркибини танлаб ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Аввало, фермер хўжалигидаги мавжуд экин майдонларининг ўртача ўлчамлари (бўйи ва эни) аниқланиб, уларга асосан техникаларнинг турини танлаш қуйидаги тенгсизлик (биланбаҳоланади.

Ушбу тенгсизликнинг физик маъноси шундан иборатки, ер майдони бўйининг  энига  нисбати бирликдан қанчалик катта бўлса, кенг қамровли агрегатлардан, аксинча, бу нисбат кичик бўлса, нисбатан кичикроқ қамровли агрегатлардан фойдаланилганда, уларнинг техник самарадорлиги юқори бўлишини кўрсатади.

Ер майдонининг ўлчамлари (юзаси, бўйи ва эни), салт ва иш юришлар сониҳамда агрегатнинг қамраш кенглигига нисбатан ўзаро боғланиш натижаларининг таҳлили бўйича қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:

- майдон юзаси 1-3 гектар ва узунлиги 50-120 метр бўлган далаларга қамров кенглиги 1 метрли;

- майдон юзаси 3-5 гектар ва узунлиги 120-170 метр бўлган далаларга қамров кенглиги 2 метрли;

- майдон юзаси 5-10 гектар ва узунлиги 170-280 метр бўлган далаларга қамров кенглиги 3 метрли;

- майдон юзаси 10 гектар ва узунлиги 400 метр ва ундан юқори бўлган далаларга қамров кенглиги 4 метрли агрегатлар билан ишлов берилганда, уларнинг техник самарадорлиги энг юқори бўлишига эришилади.

Сайдилла АЛИҚУЛОВ, т.ф.н,. доцент, ТИҚХММИ.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech