Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
17 Июн 2011 00:00

Жорий йилнинг 17 июнь куни "Қишлоқ ҳаёти" газетасининг муассислари бўлган Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари мажмуаси таркибидаги вазирлик, идора ва муассасаларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Муассислар кенгаши йиғилиши кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  • муассислар кенгаши таркибини қайта кўриб чиқиш ва раисини сайлаш тўғрисида; 
  • "Қишлоқ ҳаёти" газетаси таҳрир ҳайъати аъзоларини сайлаш ҳақида; 
  • муассислар кенгашининг 2100 йил иш режасини тасдиқлаш тўғрисида; 
  • "Қишлоқ ҳаёти" газетаси Таҳрир ҳайъатининг 2011 йил иш режасини тасдиқлаш ҳақида; 
  • "Қишлоқ ҳаёти" газетаси таҳририятининг жтат жадвалини тасдиқлаш тўғрисида; 
  • "Қишлоқ ҳаёти" газетаси таҳририятининг ўтган 2010 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида; 
  • Муассислар билан газетанинг ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.

Мазкур йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари мажмуаси таркибидаги вазирлик, идора ва муассасаларнинг раҳбарлари қатнашиб, кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

style="text-align: right; ">Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech